Осиё гандбол федерацияси аёллар ўртасидаги қитъа чемпионатининг гуруҳ босқичига ташланган қуръа натижаларини маълум қилди. Унга кўра, гандболчи қизларимиз гуруҳ босқичида A гуруҳида Жанубий Корея, Қозоғистон, Гонконг, Сингапур ва Қатарга қарши баҳс олиб боришади.

Қуръа натижасига кўра, Б гуруҳидан қуйидаги жамоалар ўрин олди:
Иордания;
Япония;
Эрон;
Ҳиндистон;
Қувайт;
Aфғонистон.

Гандбол бўйича аёллар ўртасида Осиё чемпионати 15–25 сентябр кунлари Иорданияда бўлиб ўтади. Спортчиларимизга омад тилаймиз.