Бу борада 2017 йил 3 январь куни Ўзбекистон Республикасининг “Коррупцияга қарши кураш тўғрисида»ги қонуни ҳамда 2019 йил 27 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида Коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони имзоланди. Мазкур ҳужжат коррупцияга қарши курашиш тизими самарадорлигини ошириш, энг юқори даражадаги қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, мамлакатнинг халқаро майдондаги ижобий обрў-эътиборини оширишга қаратилганлиги билан аҳамиятли бўлди. Мамлакатимизда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича бугун давлат ва жамият ҳаётининг барча соҳаларида чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясининг «Маънавият ва маърифат» марказида Ўзбекистон «Адолат» социал-демократик партияси Марказий аппарати билан ҳамкорликда Академия курсантлари ўртасида «Ёрқин келажагимиз учун коррупцияга қаршимиз!» мавзусида ўтказилган иншолар танлов ғолибларини тақдирлаш маросими ҳамда «Бугун коррупциянинг олдини олмасак, эртага кеч бўлади!» мавзусида давра суҳбати бўлиб ўтди.
Ушбу давра суҳбатини ўтказишдан мақсад – давлат органлари ва ташкилотларнинг масъул ходимлари томонидан ишга қабул қилинганидан ҳамда муайян вақт ўтганидан сўнг касбий одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиш, ёшларда коррупцияга қарши курашиш фаол дунёқараш ва мустаҳкам фуқаролик нуқтаи назарини шакллантирадиган чора-тадбирларни амалга ошириш, коррупцияга қарши курашиш мавзусида ижтимоий тадбирларга ёшларни кенг жалб қилиш, ёшлар ўртасида коррупцияга қарши курашиш мавзусида республика миқёсида танловлар ва мусобақалар ўтказишга қаратилган масалаларни муҳокама қилишдан иборат.
Тадбирни Академия бошлиғининг ўринбосари полковник Абдуазим Аҳмадходжаев кириш сўзи билан очди.
Тадбир давомида меҳмонлар томонидан иштирокчиларга мавзуга доир видеолавҳалар намойиш этилди. Коррупция ҳолатларининг юзага келишига имконият яратадиган бугунги мавжуд муаммолар ва уларнинг ечимлари тўғрисида фикр-мулоҳазалар алмашинди.
Тадбир якунида Академия курсантлари ўртасида «Ёрқин келажагимиз учун коррупцияга қаршимиз!» мавзусида ўтказилган иншолар танлови ғолиблари ташкилотчилар томонидан диплом ва эсдалик совғалари билан тақдирландилар.
Фарҳоджон ХОЖАЕВ,
Академия катта
ўқитувчиси, капитан