Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди, фақат Бухоро, Навоий, Самарқанд, Жиззах, Қашқадарё, Сурхондарё вилоятларида баъзи жойларда бироз ёмғир ёғади.

Хоразм вилоятида баъзи жойларда бироз ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Баъзи жойларга туман тушади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 7-12о илиқ бўлади.

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10-12о илиқ бўлади.

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради,айрим жойларда  ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 2-7оилиқ бўлади.