Шимолий ҳудудларга салқин ҳаво массаси кириб келиши давом этади, кундузи ҳарорат 32-37° бўлади.

Жанубда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда шамол 17-22 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлари билан кузатилиши мумкин.

Фарғона вилоятининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида гляциал (муз) сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

 Пойтахтимизда ҳаво кам булутли бўлади. Куннинг иккинчи ярмида шамол 10-12 м/с гача кучайиши мумкин. Кундузи ҳарорат 39-41° гача исийди.

 Тоғли ҳудудларда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 30-35° бўлади.