Ўтган давр мобайнида ўз йўналишимда кўплаб ютуқларга эришдим ва раҳбар даражасига кўтарилдим. Ёш кадр сифатида ўзимга билдирилган эътибордан миннатдорман ва бор куч-шижоатим билан ватаним олдидаги бурчимни бажаришда ғайрат қиламан.
Бежиз гапни ёш кадрларга қаратилаётган эътибордан бошламадим. Яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат бошқарув академиясида бир ҳафталик малака ошириш курсида ўқидик. Ўқишимиз давомида ҳар бир замонавий методда ўтилган дарсларда биз шуни ўргандикки, ташкилот ва корхоналарда бошқарув фаолиятини самарали ташкил қилишда раҳбар қиёфаси ва имижини янгидан кашф этдик.
Бошқарувнинг Миллий ва худудий хокимият бошқарув тизимидаги ходимларни он-лайн ва бевосита самарали тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, ҳамда маъмурий бошқарув тизимини ривожлантириш, фаолиятини ташкиллаштириш ва такомиллаштиришни ўрганиш орқали давлат бошқарувини ривожлантириш ушбу олий ўқув юртининг асосий мақсадидир.
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси бир қатор халқаро ташкилотлар, институтлар ва фондлар вакиллик идоралари билан самарали алоқаларни ўрнатган.
Мазкур алоқалар конструктив характерга эга бўлиб, давлат бошқаруви тизимини модернизацияси, маҳаллий хукумат органлари фаолияти, бошқарувнинг максимум самарадорлигига эришишга хисса қўшувчи турли тармоқлардаги ҳамкорликни ўзида мужассам этади.
Давлат бошқаруви академиясининг халқаро ҳамкорлик стратегиясида чет эл таълим муассассалари ва илмий марказлари билан ўзаро келишув ва меморандумлар асосида амалга ошириладиган ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бундай ҳамкорликнинг асосий мақсади давлат бошқаруви соҳасидаги энг илғор хориж амалиётини ўрганишдан иборат.
Бир ҳафталик ўқув жараёнида Бугунги кундаги замонавий раҳбар қиёфаси, Инсон ресурсларини бошқариш, стратегияси, лойиҳавий бошқарув, бошқарув самарадорлиги ошириш, Ўзбекистон Республикасида маъмурий ислоҳотларнинг устувор йўналишлари, Тадбиркорлик соҳасидаги ютуқлар ва бугунги кундаги муаммо ва замонавий ечимлари хусусида керакли билим ва тажрибалар билан танишдик.
Айниқса, Бошқарувда KPI тизими, KPI самарадорлик кўрсаткичлари тизимини аниқлаш, KPI тизими самарадорликни муҳим кўрсатгичи эканлиги, мақсадларга эришишга қаратилган корхона ва ташкилотларнинг баҳолаш методикаси ҳамда KPIдан мақсадли фойдаланиш шунингдек ташкилотни ички меҳанизмларини кўриб чиқиш имконини берувчи халқаро амалиётни мукаммал ўрганишга мувофиқ бўлдик.
Давлат хизматчисининг одоб-аҳлоқ қоидалари ҳақида ўтказилган машғулотларда давлат фуқаролик хизматчилари касбий фаолиятини принциплари, давлат фуқаролик хизматчиларнинг ҳулқ-атвори, касбий маданияти, хизмат фаолияти, хизматдан ташқари, жамоатчилик, ОАВ вакиллари билан муносабатларга оид умумий одоб-аҳлоқ қоидлари бўйича зарурий ва муҳим бўлган кўникмаларга эга бўлдик.
Ўзбекистон Республикаси давлат ҳокимият тизими йўналишида Маҳалий давлат ҳокимият тизими, Олий мажлис, Ижро ҳокимияти, Давлат бошқарув принциплари ҳамда давлат бошқарув усуллари бўйича ўтказилган семинар дарсларда иш фаолиятим давомида дуч келган камчиликларимни бартараф этиш учун ўзимга атрофлича тушунчалар олдим ва бу олган билимларимиз келгуси фаолиятимиз учун муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.
Бундан ташқари малака ошириш давомида Тошкент шаҳрининг диққатга сазовор жойларига, жумладан Ўзбекистон миллий театрига, “Toshkent сitу” туристик объектларига, ташриф буюрдик ҳамда “IT PARK UZBEKISTAN” маркази билан яқиндан танишиб, кўплаб қимматли маълумотларга эга бўлдик.
Ушбу қисқа муддатли малака ошириш курсида бизнинг билим савиямизни янада бойитишда саъй-ҳаракат қилган барча фидойи фан-докторлари, профессорлар, Ўзбекистон Республикаси Президент ҳузуридаги давлат ҳизматини ривожлантириш агентлиги ҳамда давлат бошқарув академиясига ўз миннатдорчилигимни билдираман.
Аброр Аҳмедов,
Ўзбекистон Ёшлар агентлиги Қашқадарё вилоят кенгаши раиси