Бугун пойтахтимизда 2024 йили Қатарда бўлиб ўтадиган U-23 Осиё кубоги саралаш босқичи “E” гуруҳи ўйинлари бошланади. Бу гуруҳдан  Ўзбекистон,  Афғонистон, Ҳонгконг ва Эрон миллий термалари ўрин олган.

Жамоамиз дастлабки ўйинни бугун “Жар” стадионида Афғонистон термаси билан ўтказади. 9 сентябрь куни эса Ҳонгконг термаси билан куч синашади. Гуруҳдаги сўнгги ўйинда жамоамиз 12 сентябрь куни эронлик футболчиларга қарши майдонга тушади.

“Дастлабки рақибимиз – Афғонистон. Афсуски, бу жамоа ҳақида деярли маълумот топа олмадик. Уларнинг ўйинлари бўйича видеоматериаллар йўқ. Аммо футболчиларимизнинг маҳорати ғалаба қозонишга етади”, деди матбуот анжуманида терма жамоамиз бош мураббийи  Темур Копадзе.