Мусобақада Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳридан 2002-2003 йилларда таваллуд топган дзюдочилар ғолиблик йўлида татамига чиқади. 

Бугун қизлар ўртасида -48, -52, -57, ўғил болалар ўртасида эса -60 ва -66 килограмм вазн тоифаларида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади.