8-10 февраль кунлари бўлиб ўтадиган ташриф давомида Ўзбекистон делегацияси Нур-Султонда Қозоғистон парламенти палаталари раислари билан учрашади ва музокаралар ўтказади.
Делегацияни Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев қабул қилиши кутиляпти.
Таъкидлаш керакки, сўнгги йилларда мамлакатларимиз ўртасидаги икки томонлама парламентлараро муносабатлар динамикаси сезиларли даражада фаоллашди. 2017 йил 7 мартда тузилган Олий Мажлис ва Қозоғистон парламенти билан ҳамкорлик бўйича Парламентлараро гуруҳи доирасида тизимли мулоқот йўлга қўйилган.
Ўзбекистон делегациясининг ташрифи чоғида Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Қозоғистон парламенти Мажлиси ўртасида Парламентлараро ҳамкорлик кенгаши тўғрисидаги битим имзоланиши режалаштирилган, деб хабар беради «Дунё» АА.