Қарши шаҳридаги стадионларда республикамиздаги академик лицей ва профессионал таълим муассасалари ўқувчи-ёшлари футбол бўйича энг кучли ҳудуд номига аниқлик киритиш мақсадида тўп суради.

Футбол бўйича ўтказилган ҳудудий босқич мусобақаларидан Хоразм, Жиззах, Андижон ва Сурхондарё вилоятлари терма жамоалари финал босқичига йўл олган эди. Айнан шу 4 терма жамоа бугундан баҳсларга киради.


Маълумот учун, “Баркамол авлод” спорт ўйинлари республика финал босқичида ортда қолган 7 та мусобақадан сўнг, жадвалнинг энг юқори поғонасини самарқандлик спортчилар 78 очко билан бошқариб турибди. 2-ўринни Хоразм вилояти спортчилари 73 очко билан банд этган бўлса, фарғоналиклар 68 очко билан 3-ўринда бормоқда.