Ўзбекистон чемпионатидан кўзланган асосий мақсад эса иштирокчилар орасидан иқтидорлиларини саралаб олиш ҳамда уларни пара сузиш бўйича терма жамоанинг асосий ва захира таркибига жалб қилишдан иборат.
Миллий паралимпия қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, пара сузиш бўйича Ўзбекистон чемпионати 21 апрелга қадар давом этади.