Таяниб сакраш, эркин машқ ва параллел тўсинларда бир неча мураккаб элементлар муаллифи. Осиё ўйинлари ва Осиё чемпионати ғолиби. Фаолиятини якунламасдан туриб, гимнастикага қўшган ҳиссаси учун Халқаро гимнастика шон-шараф залидан ўрин олган ягона спортчи.

2019 йилда Германиянинг Штутгарт шаҳрида ўтказилган спорт гимнастикаси бўйича жаҳон чемпионатидаги иштироки орқали Токио – 2020 Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритган. У Оксана фаолиятидаги саккизинчи Олимпиада ҳисобланади.

Маҳоратли спортчи давлатимиз томонидан “Ўзбекистон ифтихори”, “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган спортчи” фахрий унвонлари, “Дўстлик”, “Меҳнат шуҳрати” ҳамда “Эл-юрт ҳурмати” орденлари билан тақдирланган.

Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги матбуот хизмати