Унда Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзолари ҳам ғолиблик учун кураш олиб боради. 

Ўзбекистон таэквондо WТ ассоциациясининг маълум қилишича, бугун – мусобақанинг илк кунида икки спортчимиз, Ханчжоу-2022 Осиё ўйинлари совриндорлари  – Мадинабону Маннопова ҳамда Чарос Қаюмова даянга кўтарилади.

Ҳамюртларимиз мусобақани қуйидаги рақибларига қарши бошлайди:

- 49 кг: 🇺🇿Мадинабону Маннопова — 🇹🇷Рукие Йилдирим;

-57 кг: 🇺🇿Чарос Қаюмова – 🇪🇸Мария Перез.

Мусобақа доирасидаги барча жангларни YouTube платформасидаги WorldTaekwondo канали орқали кузтиб боришингиз мумкин.