Тошкент шаҳрида 10 феврал куни G2 даражали кучга эга 4 баллик магнит бўронлар кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Охирги кунларда Ернинг шимолий ярим шарида магнит бўронлари фаоллиги сезиларли кузатилмоқда.

SpaceX сунъий йўлдошлари ҳам давомли бўрон кучларида ўз йўналишини йўқотиб яроқсиз ҳолатга келиб қолгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Магнит бўронларининг юқори хавфли даражаси нафақат, инсон саломатлиги, унинг кундалик иш фаолиятига, балки алоқа тизимига ҳам сезиларли таъсир кўрсатади.

Дарвоқе, айни пайт республика аҳолисининг аксариятида бош орқа қисмида "карахтлик" кузатилмоқда. Бу бевосита магнит бўронлари акс таъсирида юз бермоқда.