Кечанинг асосий жанги этиб Шоҳжаҳон Эргашев ва Салим Женго баҳси белгиланган. Шоҳжаҳон танзалиялик рақиби Салим билан Евроосиё бокс парламенти фахрий чемпионлиги учун курашади.

“Tashkent city”да ташкил этилган матбуот анжуманида бугунги кеча иштирокчилари – боксчилар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб қайтарди.

Бокс кечасида Шоҳжаҳон Эргашевдан ташқари яна олти нафар ўзбекистонлик боксчи рингга кўтарилади.