Бугун туркий тилли давлатлар ўртасидаги ҳамкорликни институционаллаштирган Нахичеван битими имзолангани ва Туркий тилли давлатлар ҳамкорлик кенгаши (Туркий Кенгаш)га асос солинганига 12 йил тўлди.

Қардош туркий тилли мамлакатларни бирлаштирган бу тузилма ўтган давр давомида катта тараққиёт йўлини босиб ўтди ва дунёнинг нуфузли халқаро ташкилотлари қаторидан жой олди.

Ўзбекистон Туркий Кенгаш фаолиятида 2019 йилдан бери тўла ҳуқуқли аъзо сифатида иштирок этиб келяпти, деб хабар беради «Дунё» АА.