Миллий олимпия қўмитаси хабарига кўра, 24-26 июн кунлари ўтадиган баҳсларда 30 мамлакатдан 250 нафардан ортиқ дзюдочи ғолиблик учун баҳс олиб боради. Бугун анъанага мувофиқ, мусобақанинг расмий матбуот анжумани ва беллашувларга қуръа ташлаш тадбири бўлиб ўтди. Умумий мукофот жамғармаси 154 минг еврони ташкил этувчи мусобақанинг биринчи куни шунингдек, енгил вазн тоифасида ғолиб ва совриндорлар номи маълум бўлади. 

Бугун татамига чиқувчи дзюдочиларимиз:

-60 кг: Кемран Нуриллаев – Согт-Очир Бямбажав (Мўғулистон)

-66 кг: Раҳимжон Субҳонов – Елдос Сметов (Қозоғистон)

-66 кг: Сардор Нуриллаев – Хеким Агамаҳамедов (Туркманистон) / Сод-Эрдене Гунжинлхам (Мўғулистон)

-48 кг: Гулнур Муратбаева – Жеронай Уайтбу (ЖАР)

-52 кг: Диёра Келдиёрова – Лин Хсу (Хитой Тайпейи)