Бухоро ва Навоий вилоятларида эрталаб баъзи жойларда ёмғир ёғади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ёғингарчилик кутилмайди. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати +12-17° гача пасаяди.

Пойтахт Тошкентда вақти-вақти билан ёмғир ёғади. Шамол 5-10 м/с тезликда эсади, 12-15 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат +12-14° бўлади.

Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан ёғингарчилик бўлади. Шамол 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 4-9° илиқ бўлади.