Мазкур халқаро форумда иштирок этиш учун ЮНЕСКО, ЕвроИттифоқ, МДҲ, ШҲТ, ICOMOS, IССROM, ТУРКСОЙ каби халқаро ташкилот вакиллари, 50 дан ортиқ хорижий давлатлардан 500 нафарга яқин иштирокчи, экспертлар, маҳаллий маданий мерос, илм-фан, санъат ва бошқа соҳалардаги экспертлар ҳамда ОАВлари вакиллари ташриф буюрган.
Бугун форум доирасида ЮНEСКОнинг “Жаҳон мероси маркази” билан ҳамкорликда “Ўзбекистонда маданий мерос масалалари бўйича халқаро маслаҳат қўмитаси” (гибрид форматда) фаолияти йўлга қўйилганлиги муносабати ташкил этилган тадбирда Бош вазир ўринбосари – Туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси маркази директори ўринбосари Жёти Хосограхар (онлайн), Маданий бойликларни сақлаш ва реставрация қилиш бўйича халқаро тадқиқот маркази (ИККРОМ) бош директори Вэббер Ндоро, ЮНЕСКОнинг Ўзбекистондаги вакили Александрос Макаригакис, ЮНЕСКО Умумжаҳон мероси объектлари жойлашган Ўзбекистон шаҳарлари масъул вакиллари ҳамда қўмита аъзолари иштирок этмоқда.
Шунингдек, мазкур Форум доирасида халқаро доирадаги учрашувлар, маданий тадбирлар, ва турли кўргазмалар бўлиб ўтмоқда.