Унга кўра Тошкент шаҳри ҳавосидаги асосий ифлослантирувчи заррачалар миқдори белгиланган меъёрлар доирасида бўлди.

  • PM10 туридаги майда дисперс заррачалар миқдори 47 мкг/м³ ни ташкил этди. Бу кўрсаткич рўхсат этилган максимал меъёр — 300 мкг/м³ дан ошмаган.
  • PM2.5 туридаги майда заррачалар миқдори 29 мкг/м³ бўлиб, белгиланган 60 мкг/м³ меъёридан паст эканлиги қайд этилди.

Маълумот учун, ифлослантирувчи моддалар миқдори Санитар қоидалар ва меъёрлар — SanQvaN 0053-23 талаблари билан таққослаб баҳоланади.