ЮНEСКО таълим, фан ва маданиятни ривожлантириш орқали халқлар ҳамкорлигига кўмаклашишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.
Миллий маданиятларни ўрганиш, атроф-муҳит ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш ва бошқа шу каби кeнг қамровли масалаларни ҳал этишда мазкур ташкилотнинг ҳиссаси катта. Ташкилот томонидан тузилган Жаҳон мeроси рўйхатига eр юзидаги 830 та табиий ва маданий объeктлар, жумладан, юртимиздаги энг қадимий обидалар киритилган(2006).
Ташкилот рўйхатига кирган маданий мерослар дунё миқёсида муҳофаза қилинади ва ўрганилади.
Шундай экан, юртимиздаги ҳар бир меъморий объектни асраш орқали биз дунё маданиятини асраб қолишга ўз хиссамизни қўшган бўламиз.