19 июнга қадар давом этадиган мусобақада 16 жамоа кураш олиб боради.
Аввал хабар берганимиздек, “А” гуруҳидан ўрин олган вакилларимиз дастлабки тур учрашувини бугун Туркманистон ёшларига қарши олиб боради.
“Пахтакор” марказий стадиони мезбонлик қиладиган баҳс соат 20:30 старт олса, унгача мусобақанинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади.
Бугун бўлиб ўтадиган учрашувлар анонси:
18:00
“А” гуруҳи: Эрон – Қатар (“Бунёдкор” стадиони)
“В” гуруҳи: Австралия – Қувайт (“Марказий”)
20:30 (Расмий очилиш ўйини)
“А” гуруҳи: Ўзбекистон – Туркманистон (“Пахтакор”)
22:00
“В” гуруҳи: Иордания – Ироқ (“Марказий”)