Академик лицейларда бугун – 2 сентябрдан эътиборан расман ўқиш масофавий шаклда бошланди. Ҳозирда академик лицейларда фақат 2-курс ўқувчилари таҳсил олади. Лицейларда таълимни масофавий ёки анъанавий шаклда бошлаш бўйича ота-оналар ўртасида сўровномалар ўтказилган. Натижалар таҳлил қилинди.
Жорий йил 7 – 14 сентябрь кунлари академик лицейларнинг 1-курсига қабул қилиш бўйича тест синовлари ўтказилиб, натижалари эълон қилиниши билан таълим анъанавий ёки масофавий шаклда давом эттирилиши юзасидан қўшимча хабар берилади.