Хусасан, Бухоро вилояти ҳокимининг тегишли фармойишига асосан «Бухороэнергомарказ» АЖ ҳамда «Иссиқлик манбаи» ДУК тасарруфидаги барча иситиш қозонхоналарининг фаолияти жорий йилнинг 14 март санасидан бошлаб тўхтатилди.

Вилоят Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги бош бошқармаси ахборот хизматининг маълум қилишича, кўп квартирали уйларни иссиқ сув билан узлуксиз таъминлаш ишлари давом эттирилади.

Техник жараёнлар давомида иссиқ сув таъминотида вақтинчалик узилишлар ёки иссиқ сув жўмракларидан қисқа муддатда зангли сувлар оқиши кузатилиши мумкинлиги айтилди.

Шунингдек, етказилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўралди.