Chevrolet Tracker ва Onix автомобиль моделлари ўзининг дизайни, қулайликлари ва илғор технологиялари билан тан олинган оммабоп автомобиль моделлари ҳисобланади. Янгиланган комплектациялар автомобиль эгаларининг шахсий истак ва талабларига кўра автомобилни созлашда янада кўпроқ имкониятларни таклиф этади.
Бугундан бошлаб, қуйидаги моделларга шартнома расмийлаштириш мумкин:
Chevrolet Tracker
Аввалги комплектациялар:
LS – 211 454 880 сўм.
LTZ – 231 196 000 сўм.
Premier – 251 142 080 сўм.
Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:
LS Plus – 223 824 160 сўм.
LTZ Plus – 246 981 280 сўм.
Premier Plus – 276 016 160 сўм.
Redline – 285 834 080 сўм.
Chevrolet Onix
Аввалги комплектациялар:
Premier 1 – 207 347 000 сўм.
Premier 2 – 214 748 000 сўм.
Қўшимча опцияларга эга янгиланган комплектациялар:
Premier 2 Plus – 221 640 160 сўм.
Redline – 230 624 800 сўм.
Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг барчага таниш комплектацияларида бўлган жамики асосий опцияларига қўшимча равишда, Plus комплектацияси барча «Иситиш тизими» опциялари билан, жумладан руль, олд ва орқа ўриндиқлар (орқа суяниш жойи билан) ён ойналар, олд лабовой ойна иситиш тизими опциялари билан шунингдек, қорайтирилган орқа ва орқа ён ойналар, двигатель ҳимоя картери ва қўшимча қулай опциялар билан жиҳозланади.
Chevrolet Tracker ва Onix автомобилларининг таниқли Redline комплектацияси ҳам худди аввалгиларидек, ўзига хос дизайни ва қизил чизиқлари билан ажралиб туради.
Chevrolet ваколатли дилерлик марказларида, шунингдек UzAutoSavdo иловасида (iOS/Android) автомобиллар учун шартнома тузиш мумкин.
Автомобиль ҳақида батафсил маълумотни +99878 141 7777 телефон рақамига қўнғироқ қилиб билишингиз ҳамда UzAuto Motorsнинг расмий сайтлари www.uzautomotors.com ва www.chevrolet.uz дан олишингиз мумкин.
UzAvtoSavdo_bot расмий Телеграм боти орқали шартнома бўйича автомобиль ҳолатини текширишингиз мумкин.