Ҳозир ўнлаб набира ва эваралар қуршовида кексалик гаштини суряпти. Байрам арафасида унинг хонадони янада файзу тароватга бойиди.
Фарғона вилоят Кенгаши депутати Аскар Кадиров ташаббуси билан бир гуруҳ фаоллар М.Юсупов хонадонига ташриф буюриб, отахон билан дилдан суҳбат қурди.
Мамади ота ўзининг ҳаёт йўллари ва уруш йилларидаги хизматлари ҳақида йиғилганларга сўзлаб берди. Бугунги дориломон кунларнинг бебаҳо неъмати бўлган тинчликни қадри беқиёс эканлигини бот-бот таъкидлади.
- Уруш бошлангач, кўпчилик юртдошларим қатори мен ҳам фронт
ортида хизмат қилдим. У ерда кўп қийинчиликларни бошдан кечирдик. Уруш туфайли қанчадан-қанча инсонлар кўз ўнгимда ҳалок бўлди. Илоҳим, халқимиз ҳеч қачон уруш кўрмасин. Бугунги дориламон кунлар бардавом бўлсин, — деди Мамади ота.
Шоҳсултон Тўхтаматов,
Журналист.