Бугунги кун доирасида спортчиларимиз юнон-рум кураши ва енгил атлетика баҳсларида олтин медалларни қўлга киритди. Умумий ҳисобда эса кун давомида 2 та олтин, 1 та кумуш ва 1 та бронза медали қўлга киритилди.

Бугунги баҳслардан сўнг умумий медалларимиз сони 54 тага етди. Уларнинг 16 таси олтин, 16 таси кумуш ва 22 таси бронза медалларидир.

Умумжамоа ҳисобида ҳали ҳам бешинчи ўриндамиз.