"Ertugrul-construction" МЧЖ таъсисчилигидаги 18-лот биносининг тамал тошини қўйиш тадбирида “Bukhara City” дирекцияси раҳбарияти ва мутасаддилари, лойиҳа ташаббускорлари ҳамда қурувчи-пудратчи ташкилот вакиллари иштирок этдилар.
Шунингдек, мутасаддилар ва инвестор билан навбатдаги мулоқотда "Bukhara City" мажмуасидаги лотлар қурилиш жараёнлари билан танишиб, бу борада амалга оширилаётган саъй-ҳаракатлар ҳамда лойиҳанинг ўз вақтида ва мукаммал даражада якунланиши бўйича фикрлашиб олдилар.
Маълумот ўрнида, Умумий қурилиш майдони 6 минг 501 квадратни ташкил этган 18 лот 7 қаватдан иборат бўлиб, пастги қаватлари савдо-маиший, юқори қисми эса аҳоли истиқомат қилишига мўлжалланган, деб ёзмоқда Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати.