Айни кунда қардош давлатнинг масъулияти чекланган жамияти шаклидаги "ENLIL Yapi Danışmanlık A.Ş." қурилиш-пудрат корхонаси бинокорлари томонидан иншоотнинг 5-қавати қурилиши бошланди.

Замон талабига мос, қолаверса, “4 юлдузли” мақомига хос барпо қилинаётган ва бир пайтда 150 нафар меҳмонга намунали хизмат кўрсатиладиган шинам меҳмонхона бунёдкорлигини шу йил якунига қадар ниҳоясига етказиш кўзда тутилган.

Эслатиб ўтиш жоизки, бу вилоят марказидаги замонавий кентда қад ростлаётган иккинчи кўп қаватли иншоотдир.