Республика Ишчи гуруҳи манзилли учрашувлар чоғида тумандаги саримсоқпиёз ҳамда тўқсонбости усулида сабзавот маҳсулотларини етиштириш ва экспорт қилишни кўпайтириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганди. 

Маҳсулотнинг энг мақбул давлатларга қулай вақтларда экспорт қилинишини таъминлаш, янги экспорт бозорларини очиш, туманда яқинда фаолиятини бошлаган “Саримсоқпиёз етиштирувчилар ва экспорт қилувчилар уюшмаси” олдига қўйилган вазифаларни амалга ошириш бўйича кўрсатмалар берилди. 

Туманда 600 гектарда чеснок экилган бўлиб, ҳар гектаридан 20 тонна саримсоқпиёз ҳосили олинади. 

Бугунги кунда республикада саримсоқпиёз экинининг 3 та (Майский Вир, Южно-Фиолетовой ва Чидамли) нави қишлоқ хўжалиги экинларини синаш давлат реестирига киритилган.

2021 йилда 4,0 млн тонна шундан, 1,7 млн тонна фермер хўжаликларида, 2,3 млн тонна аҳоли томорқаларда ҳамда 2022 йилда 4,3 млн тонна шундан, 1,9 млн тонна фермер хўжаликларида, 2,4 млн тонна аҳоли томорқаларда пиёзи, саримсоқпиёз, сабзавот маҳсулотлари етиштириш прогноз кўрсаткичлари белгилаб олинган.