Дастлабки маълумотларга кўра, 28 сентябрь куни соат 17:20 ларда, Андижон вилояти, Булоқбоши туманида  1992 йилда туғилган ҳайдовчи Ш.Л. "VOLVO" русумли юк транспорт воситасида ҳаракатланаётиб, бошқарувни йўқотиши оқибатида йўлнинг қарама-қарши томонига ўтиб кетган ва йўл четидаги яшаш хонадони атрофида ўйнаб юрган вояга етмаган Қ.Н. ва Б.А.ларни уриб юборган.

Натижада, 28 ёшли ҳайдовчи Ш.Л. воқеа жойида, пиёдалар Қ.Н. ва Б.А.лар шифохонада вафот этишган.

Мазкур ҳолат юзасидан Булоқбоши тумани ИИБ ҳузуридаги ТБ томонидан дастлабки терговолди суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати