Унинг сўзларига кўра, ҳозирда халқ таълими вазирининг ҳуқуқий-назорат хизмати томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳолатни ўрганмоқда. Бундай ҳолатларга йўл қўйган "ташаббускорларга" албатта тегишли чора кўрилади.
Шу билан бирга вазир ўқитувчилардан ўз қадр-қимматларини ерга уришга йўл қўймасликларини сўрамоқда. "Сизнинг бу даражада бошингизни ерга қаратишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ!"