Шу боис мазкур ташкилот хасталик глобал офатга айланишининг олдини олиш учун зудлик билан тегишли профилактик чоралар кўришга чақирувчи декларацияни эълон қилди, дея хабар беради Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати ЖССТ берган маълумотларга таяниб.  

Қайд этилишича, касалликнинг тарқалиш суръати ҳам, кўлами ҳам ошмоқда. Агар ўз вақтида зарур тадбирлар амалга оширилмаса, келгусида бу хавфли дард миллионлаб инсонлар ўлими ва ногиронлигига сабаб бўлиши мумкин. 

Демак, бу борада дунё мамлакатлари ўзаро саъй-ҳаракатларини бирлаштирадиган пайт келди. Ўз навбатида, ЖССТ ҳам бу борада шошилинч чора-тадбирларни белгилаши шарт.

Бу эса маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилиш учун асос бўлди. 

“Биз шошилинч чоралар кўриш орқали касалликни жиловлашимиз мумкин. Бунинг учун инфекция симптомлари ва асоратлари, эҳтиёт чоралари ҳақида аҳолини кенгроқ хабардор қилишимиз зарур” дейишмоқда экспертлар. 

Шундан келиб чиқиб, бугун Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш тармоғи (WHN) маймун чечаги эпидемиясини пандемия деб эълон қилди.