Фестиваль якунларига кўра жамоа бир қатор нуфузли йўналишларда ғолиб ва совриндор бўлди:

  • Сув роботи йўналиши — 1-ўрин
  • Гуманоид роботлар — 2-ўрин
  • Робот-сапёр — «Энг яхши конструкторлик ечими»

Шунингдек:

  • Line Follower — 1-ўрин ва 2-ўрин
  • Robo Mission — 1-ўрин ва 2-ўрин

Мазкур натижалар талабаларнинг инновацион фикрлаши, юқори техник салоҳияти ҳамда робототехника ва замонавий муҳандислик соҳаларидаги чуқур билимларини яққол намоён этди.

Маълумот учун, «Келажак муҳандислари» халқаро фестивали Тошкент шаҳрида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ташаббуси билан 28–30 апрель кунлари ташкил этилди. Унда муҳандисликнинг 9 та устувор йўналиши бўйича 34 та республика ва халқаро даражадаги мусобақалар ҳамда амалий синовлар ўтказилди.

Фестиваль доирасида авиация, робототехника, агротехнологиялар, чип дизайн, «яшил» энергетика ва сунъий интеллект йўналишларидаги илғор ишланмалар намойиш қилинди.

Шунингдек, ФПВ дронлар пойгаси, «Robo war», «Robo coders» ва «AI Health Hackathon» каби мусобақалар иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди.

Тадбирда қарийб 14 минг нафар ёшлар иштирок этди. Халқаро кўргазмалар, илмий-амалий форумлар ва хорижий экспертлар иштирокидаги семинарлар эса ёшлар учун муҳим тажриба алмашиш майдонига айланди.

Қайд этиш жоиз, Бухоро давлат университети да илм-фан ва инновацияларни ривожлантириш, ёш истеъдодларни қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар ўз самарасини бермоқда.

Университет жамоаси барча ғолиб ва совриндорларни самимий муборакбод этади.