Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилоят бўлинмаси «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли «Чорзарб» Бухоро анъанавий туркум қўшиқларидан иборат видеоасарни 2020 йил 30 май куни "World Folk Vision 2020" миллий маданият ва санъат бутун жаҳон онлайн фестиваль конкурсида тақдим этди.

Ушбу фестивалда 115 та мамлакатдан 1100 та жамоа иштирок этди. Жамоалар орасидан «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли финалга чиқди.

Финал босқичида иштирок этган 20 та давлатдан 29 та жамоа орасида Бухоро вилояти «Бухорча» ашула ва рақс ансамбли фестивалнинг «Рақс» номинацияси бўйича 4-ўрин соҳиби бўлди.