«Аёлларга инвестиция — барқарор ўсиш асоси: хотин-қизларнинг сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ва экологик имкониятларини кенгайтириш» мавзусига бағишланган нуфузли халқаро тадбирда Бухоро давлат педагогика институти ҳам ўз кўргазмалари билан фаол иштирок этмоқда.
Форум доирасида институтда таълим тизимини такомиллаштириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, илмий ютуқлар, халқаро ҳамкорлик алоқалари ҳамда талабалар учун яратилган замонавий шарт-шароитлар кенг жамоатчиликка тақдим этилмоқда.
Шунингдек, ёшларнинг сифатли таълим олиши, илмий-тадқиқот ва инновацион фаолият билан шуғулланиши, хорижий тилларни ўрганиши ҳамда халқаро лойиҳаларда иштирок этиши учун яратилаётган имкониятларга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Таъкидланишича, мазкур форум хотин-қизларнинг жамиятдаги ўрни ва фаоллигини янада мустаҳкамлаш, таълим ва илм-фан орқали уларнинг салоҳиятини рўёбга чиқариш, шунингдек, халқаро тажриба алмашинуви ва ҳамкорликни ривожлантиришга хизмат қилмоқда.
Ҳамкорлик материали