Муросасиз ва кескин курашларга бой кечган учрашувнинг асосий вақтида ҳисоб очилмади ва баҳс 0:0 натижа билан якунланди.

Ғолиб номи пенальтилар сериясида аниқланди. Унда Бухоро давлат педагогика институти жамоаси рақибини 5:3 ҳисобида мағлуб этиб, юқори маҳорат ва матонат намоён қилди.

Ушбу ғалаба орқали институт жамоаси мусобақанинг республика финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.

Институт жамоаси аъзолари ҳамда мураббийлар таркиби ушбу муваффақият билан табрикланиб, республика финал босқичида омад тилаб қолинди.