Тадбир давомида талаба-ёшларга халқаро
грант дастурлари, Жанубий Кореяда таълим олиш имкониятлари, замонавий карьера
ривожи, аёллар лидерлиги ҳамда шахсий ривожланиш йўналишлари бўйича муҳим
маълумотлар ва амалий тавсиялар тақдим этилди.
Семинарда KOICA вакиллари Мён Да Хэ ҳамда
Хожиева Садоқат ёшлар учун мавжуд халқаро таълим имкониятлари, грант дастурлари
ва истиқболли лойиҳалар ҳақида батафсил маълумот бердилар.
Шунингдек, KOICA грант дастури соҳиби, Ёнсей университети битирувчиси
Маликова Ирода ўзининг муваффақият тарихи, халқаро таълим тажрибаси ва эришган
натижалари билан ўртоқлашди. У иштирокчиларни катта мақсадлар сари интилиш, ўз
устида мунтазам ишлаш ва билим олишдан тўхтамасликка чақирди.
Тадбир доирасида ташкил этилган очиқ мулоқот ва савол-жавоблар
иштирокчиларда катта қизиқиш уйғотди. Талабалар халқаро таълим ва карьера
имкониятлари юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
Таъкидланишича, мазкур семинар ёшларнинг билим ва дунёқарашини кенгайтириш,
уларнинг ўз кучига бўлган ишончини мустаҳкамлаш ҳамда келажакдаги
муваффақиятлари учун илҳом манбаи бўлиб хизмат қилди.