Университетга Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси раиси Владимир Норов ташриф буюриб, олийгоҳда амалга оширилаётган сунъий интеллект ва рақамли технологиялар соҳасидаги лойиҳалар билан танишди.

Меҳмонлар «Energy-Auto-Parking» ақлли автотураргоҳ лойиҳаси, ташкил этилиши режалаштирилаётган «Сунъий интеллект» илмий лабораторияси ҳамда истиқболли инновацион ишланмалар тақдимоти билан яқиндан танишишди.

Ташриф доирасида университет ректори Садоқат Сиддиқова билан учрашув ўтказилиб, сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Якунда Марказий Осиё Сунъий интеллект ассоциацияси ва Бухоро давлат техника университети ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Шунингдек, университетнинг IT марказида «Сунъий интеллект» ва «Киберхавфсизлик» йўналишлари бўйича ўтказилган танлов ғолиблари ҳамда фаол иштирокчилари тақдирланди.

Қайд этилишича, мазкур учрашув сунъий интеллект соҳасида илмий ҳамкорликни мустаҳкамлаш, замонавий лабораторияларни ташкил этиш ва инновацион лойиҳаларни қўллаб-қувватлаш йўлидаги муҳим қадам бўлди.