Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, автобуслар Progress Mega Trans МЧЖ томонидан олиб келинган бўлиб, Бухоро шаҳрида ташкил этилаётган янги йўналишлар тармоғида брутто-шартнома асосида фаолият юритиши режалаштирилмоқда.
Мазкур автобуслар шаҳарда транспорт тизимини такомиллаштириш, тирбандликларни камайтириш, шунингдек, экологик тозалик ва ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида жорий этилмоқда.