Республика махсус комиссияси ва ХТВ томонидан тавсия этилган шаклда бошланғич ва юқори синф ўқувчилари учун синов дарслари ташкил қилинди.

Бухоро шаҳридаги барча 42 та умумтаълим мактаблари директорлари ушбу жараённи кузатиб боришди.
Ўқувчилар ижтимоий масофа сақлаган ҳолда, тана ҳарорати ўлчаниб алоҳида эшиклардан мактаб ҳовлисига киритилди. Бошланғич синф ўқувчилари синф раҳбарлари томонидан мактабнинг асосий дарвозаси олдида кутиб олинди.


Янги ўқув йилининг илк дарсларида ўқитувчи мураббийлар пандемия шароитида шахсий гигиенага риоя қилиш, ижтимоий масофани сақлаш, тиббиёт ходимларининг тавсиялари билан ўқувчтларни таништиридилар.

1700 ўринли 1-мактабда бу йил гибрид шаклда 2002 нафар ўқувчига таълим берилади. Уларнинг 548 нафари масофавий таълимни маъқул кўришган. Ўқитувчилар эса коронавирусга тест топширишган. Энди гриппга қарши эмланишади.