Аввал хабар берилганидек, Бутунжаҳон Ҳунармандчилик Кенгаши Президенти Саад-аль Каддуми жаноблари ва профессор Али Ша Алнажадаха Бухорога ташрифи давом этмоқда. Мақсад шаҳримизда ўтказиладиган Халқаро заргарлик ва зардўзлик фестивали арафасида Бухоро шаҳрига “Бутун жаҳон ҳунармандлар шаҳри'’ мақомини бериш бўйича хулосалар беришдан иборат.
Кенгаш аъзолари уч кун давомида эски шаҳар ҳудудидаги ҳунармандлар фаолияти, уларга яратилган шарт-шароитлар ва имкониятларни ўрганишади, Уста Даврон Миниатюра” маркази, “Buxoro ipak gilam to’qish maktabi klasteri”, “Bukhara silk carpets hand made” ипак гилам тўқиш каби яна бир нечта марказлар фаолияти билан танишишади.
Меҳмонлар бугун Арқ қўрғони бўйлаб саёҳат қилишди ва бу ерда фаолият олиб бораётган ҳунармандлар билан суҳбатда бўлишди. Уларга Бухоро шаҳар ҳокими Жамол Носиров ҳамроҳлик қилди, деб шаҳар ҳокимлиги маълумотлари асосида “Ҳунарманд” уюшмаси матбуот хизмати хабар бермоқда.