Айни пайтда мамлакатимиздаги ОТМлар ичида халқаро олий таълим муассасалари билан ҳамкорлик қилиш борасида етакчи ўринда турган институт халқаро ташкилотлар билан имзоланган мемориандум ва шартномалар билан ишлашда давом этмоқда.
Жорий йилнинг 6 май куни Жанубий Кореянинг Дегу Хаани университети вакиллари профессор Лее Бонг Ҳё ва Ким Миже Онг Бухоро давлат тиббиёт институти ректори Шуҳрат Тешаев билан учрашди. Учрашув давомида икки томонлама ҳамкорлик меморандуми имзоланди.
Мулоқот чоғида меҳмонлар институт ректорига қабул ва ҳамкорлик самимий миннатдорчилик билдирди ва Жанубий Кореяга таклиф қилди.
Келишувга кўра эндиликда Бухоро давлат тиббиёт институти Дегу университети билан ҳамкорликда талабалар ва профессор-ўқитувчилар алмашинуви ҳамда келгусида Халқ табобати йўналишида қўшма ҳамкорлик дастури асосида таълим йўналиши ташкил этилади.