Анвар Ражабов 1971 йилда Когон шаҳрида туғилган. У 1993 йилда Тошкент давлат техника университетини тамомлаган. Маълумоти бўйича мутахассислиги — нефть ва газ қудуқларини бурғулаш.

Меҳнат фаолиятини 1993 йилда “Ўзнефтгазқазибчиқариш” давлат акциядорлик жамиятининг Тошкент бурғулаш бошқармаси бурғуловчи ёрдамчиси, бурғуловчи устаси сифатида бошлаб, “Ўзнефтгазқазибчиқариш” давлат акциядорлик жамиятининг Тошкент бурғулаш бошқармаси 1-тоифали технологи (1994−1995), “Ўзбекгазсаноатқурилиш” трести қурилиш-монтаж бошқармаси механиги-устаси, бош иш юритувчиси (1995−2009), “Нефтгазқурилиштаъмир” очиқ акциядорлик жамиятининг 2-сон вакиллиги бош муҳандиси (2009−2012), “Нефтгазқурилиштаъмир” очиқ акциядорлик жамияти бошқаруви раиси (2012−2019), “Нефтгазқурилиштаъмир” АЖ раиси ўринбосари (2019-2020), “Газлинефтқазибчиқариш” бошқармаси капитал қурилиш ва таъмирлаш бўлими бошлиғи (2020-2021) лавозимларида ишлаган.