Жорий йилнинг 9-14февраль кунларида Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда Бухоро вилоятида ўтказилган назорат тадбирларида 66 та ҳолатда 3,6 млн. кВт⋅соат (жами 1,7 млрд сўм) электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди.
Ушбу ҳажмдаги электр энергияси ўртача 18 мингта хонадоннинг бир ойлик истеъмолини ташкил қилади. Хусусан:
- Ғиждувон туманида жойлашган “Мирзаён замини сардори” фермер хўжалиги электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиши натижасида 428 млн сўм;
- Шофиркон туманида фуқаро У.И. га тегишли қум таркибидан рангли метал ажратиш ускунаси электр тармоғига ноқонуний равишда, ўзбошимчалик билан уланиши натижасида 134 млн. сўм қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.
Электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари тармоқдан ажратилиб, ҳолат бўйича расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилмоқда.
Ҳудудларда назорат тадбирлари давом эттирилмоқда.