Бўлиб ўтган мулоқотда ноқонуний чиқиндихоналарнинг юзага келиши, уларни белгиланган муддатларда олиб чиқиб кетмаслик, атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш, шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилаётган зарарлар, хусусан мораторий даврида дарахтларнинг кесилишига йўл қўймаслик, давлат экологик назоратни кучайтириш билан боғлиқ мурожаатлар баён этилди.
Мазкур сайёр қабулда мурожаатлар жойида ижобий ҳал этилиб, қўшимча ўрганиш талаб этиладиган мурожаатларга масъул ижрочилар бириктирилиб, қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.