Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги, вилоят Бандлик бош бошқармаси ва Шофиркон тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида Шофиркон туманида сайёр учрашув ташкил этилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бошлиғи ўринбосари Азизбек Юнусов, хориждан қайтган ва хорижда юрган меҳнат мигрантларининг оила аъзолари ва хорижда ишлаш истагида бўлган фуқаролар билан учрашув ўтказди.

Учрашувда, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги “Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграциясини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорининг моҳияти тўғрисида тушунтириш берилди ва қабулда иштирок этиш учун келган фуқаролар билан бирма-бир мулоқот олиб борилиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари ва ечим топилмай келаётган масалалари атрофлича ўрганилиб ижобий ҳал қилиш чоралари кўрилди.