Унда «Ўзсаноатқурилишматериаллари» уюшмаси, Ўзбекистон Республикаси давлат гелогия ва минерал ресурслар қўмитаси ҳамда АТ «Алоқабанк» раҳбар ва мутахассислари иштирок этишди.

Унда умумий қиймати 300 млн. доллар бўлган инвестиция лойиҳасини амалга ошириш, геология разведка ишларини олиб бориш, корхонанинг техник ва технологик жиҳатлари муҳокама қилинди.

Таъкидланишича, янги цемент заводи туманнинг Жонгелди МФЙда барпо этилади. Лойиҳа 2022 йилнинг ИВ-чорагида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Корхона ишга тушурилгач, бу ерда 2500 та янги иш ўринлари яратилади. Мазкур лойиҳа туман иқтисодиёти учун муҳим ҳисобланади.

Учрашув давомида янги цемент завод фаолияти учун керакли хом-ашё билан таъминлаш мақсадида аукционда иштирок этиш учун зарур ҳужжатларни расмийлаштириш, энергия тежамкор ускуналар ҳарид қилиш бўйича сўз юритилди.

Маълумот учун, Пешкў тумани иқтисодиётини ривожлантириш, ҳудудда қурилиш материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослашган корхоналар фаолиятини йўлга қўйиш мақсадида «Комета ЖР» МЧЖда ёғоч-қириндили плиталар (ДСП) ишлаб чиқариш лойиҳаси ҳам амалга оширилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 31 млрд. сўм бўлиб, йилига 30 минг метр куб ДСП маҳсулотлари ишлаб чиқарилади. Муҳими 100 дан ортиқ янги иш ўринлари яратилади.