Бухоро вилояти ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, вилоятда йўловчи ташиш фаолияти билан шуғулланувчи корхоналар ҳаракат таркибини янгилаш масаласига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Хусусан, «Miramax turist trans» МЧЖ томонидан Хитой давлатидан 12 дона «YUTONG» автобуслари харид қилинди.

Мазкур автобуслар тез орада Бухоро шаҳар автобус йўналишларида брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатишни бошлайди.

Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Бухоро шаҳридаги 6 та йўналишда жами 72 дона автобус брутто-шартнома асосида аҳолига хизмат кўрсатиб келмоқда.