Бу ҳақда Транспорт вазирлиги хабар бермоқда.

Тадбирда аэропортнинг рақобатбардошлигини ошириш ва харажатларни оптималлаштириш дастурини амалга ошириш, шунингдек, аэропортни янада ривожлантириш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар масаласи кўриб чиқилди.

Шунингдек, йиғилишда аэропорт директорини алмаштириш ва директор вазифасини вақтинча бажарувчисини тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Музокаралар натижасига кўра, мазкур ташкилотда 20 йил давомида ишлаган Жаҳонгир Раҳимов «Бухоро» халқаро аэропорти директори этиб тайинланди.