Мазкур Форумда Ўзбекистонга илк бор ташриф буюраётган Парламентлараро иттифоқ Бош котибининг иштироки кутиляпти.
Қолаверса, Европа парламенти ҳамда Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Латвия, Болгария, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Индонезия, Малайзия, Тайланд, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон каби ўнлаб мамлакатлар парламентлари аъзолари, шунингдек, қатор нуфузли халқаро ташкилотлар ва парламентлараро тузилмалар вакиллари иштирок этиши режалаштирилган.
Бундан ташқари, Европа парламенти, Канада, Буюк Британия, Германия, Франция, Италия, Испания, Латвия, Болгария, Жанубий Корея, Хитой, Япония, Индонезия, Малайзия, Тайланд, Туркия, Эрон, Озарбайжон, Афғонистон, Қирғизистон парламентлари аъзолари ҳамда 30 нафардан ортиқ халқаро ташкилотлар экспертларининг маърузалари, таклиф ва тавсиялари эшитилади.
Халқаро форумнинг асосий тематик йўналишлари қуйидагилардан иборат:
— Барқарор ривожланиш мақсадларининг самарали бажарилишини таъминлашда парламентнинг роли;
— Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга ошириш бўйича тадбирларни молиялаштириш;
— Барқарор ривожланиш мақсадларининг статистик кўрсаткичларини шакллантириш;
— Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда фуқаролик жамияти институтлари ва жамоатчиликнинг иштироки;
— Барқарор ривожланиш мақсадларининг бажарилишида парламент назорати, мониторинг ва баҳолашнинг аҳамияти;
— Барқарор ривожланиш йўлида дунё парламентлари ўртасида халқаро мулоқот ва глобал ҳамкорликни ривожлантириш.
Глобал форум якунида Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлараро глобал ҳамкорлик бўйича Бухоро декларацияси қабул қилиниши режалаштирилган, деб хабар беради Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенати матбуот хизмати.